ТАБОТАБОИЙ ИЛМИЙ-ФАЛСАФИЙ МЕРОСИ ТАСНИФИ
Keywords:
гуманизм, Тавҳид, Қуръон, тафсир, фалсафа, дин, эътиқод, ахлоқ.Abstract
Аллома Таботабоий маънавий мероси залворли ва илм фанда ўзига хос аҳамиятга эга. Аслида, ҳеч бир файласуфнинг дунёқараши ёки фалсафаси ўз-ўзидан вужудга келмайди. Унга ё муҳит, ёки жамиятдаги ўзгаришлар таъсир кўрсатади. Аллома Таботабоий ижодида ҳам шу жиҳатларни кўришимиз мумкин. У яшаган давр ўта мураккаб вазиятларга бой эди. Эронда Шоҳ ҳукуматига қарши инқилоб шаклланди ва у муаффаққият билан амалга оширилди. Аллома Таботабоий ижодига бу воқеалар қайсидир маънода тасир кўрсатди ва бу жараёнлар боришида ҳам унинг ўзига хос ўрни бор, албатта. Таботабоий маънавий мероси жамият ҳаёти, дин ва фалсафа билан чамбарчас боғлиқ. У фалсафий асарларида борлиқ, жамият ва билиш муаммоларини кўтариб чиқди ва уларга нисбатан ўз қарашларини илгари сурди