Bukhara Pedagogical Institute, Department of Foreign Language and Literature, 2nd year student
Abstract
АҚШнинг Халқаро экотуризм жамияти (TIES)[1] экспертлари томонидан мамлакат экотуристлари ўртасида ҳар йили экотуризм мақсадларини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказиб борилади. Бу турдаги сўровномалар туристик хизмат кўрсатувчи компаниялар томонидан экотуристик пакетларни сотиш жараёнида амалга оширилади. Ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, АҚШлик экотуристларнинг салмоқли қисми табиий паркларга боришни (55,8 фоиз), табиат бўйлаб пиёда сайр қилишни (55,0 фоиз), махсус қўриқланадиган ҳудудларга боришни (47,8 фоиз), ёввойи ҳайвонот дунёсини кузатиш (45,8 фоиз) ва табиат бўйлаб саёҳат уюштиришни (37,1 фоиз) афзал кўрадилар (1-расмга қаранг). Ушбу ҳолат АҚШ экотуристларининг соф табиатдан баҳраманд бўлиш ва уни ўрганиш иштиёқи юқори эканлигидан далолат беради.
[1] The International Ecotourism Society. https://ecotourism.org/