CHOANOTAENIA INFUNDIBULUM (BLOCH, 1779) ЦЕСТОДАСИНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

CHOANOTAENIA INFUNDIBULUM (BLOCH, 1779) ЦЕСТОДАСИНИНГ БИОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

Authors

  • Taнгиров Хасан Тоштемирович Термeз давлат университети, доцент, Ўзбекистон, Термeз

Abstract

Дунёда паррандачиликни кенг ривожлантириш учун ҳўжалик, ташкилий тадбирлардан ташқари паррандалар ва улар яшаётган муҳитни соғломлаштириш борасида илмий изланишлар олиб борилмоқда. Ёввойи товуқсимонлар туркуми вакилларида учрайдиган, жумладан, паразит чувалчанглар келтириб чиқарадиган гельминтоз касалликларнинг паррандачилик соҳаси ривожланиши ва маҳсулдорлигига салбий таъсири, унинг олдини олишга қаратилган илмий тадқиотлар алоҳида долзарблик касб этмоқда. Ёввойи товуқсимонлар ва уй паррандалари, айниқса товуқларда гельминтозларнинг (аскаридиоз, гетеракидоз, эхиностоматидоз, райетиноз, гименолепидоз, хоанотениоз, капиллариоз ва бошқалар) кўплаб мамлакатлар, жумладан, республикамиз паррандачилик ҳўжаликларига катта иқтисодий зарар етказиб, товуқлар, айниқса жўжалар сонининг камайишига сабаб бўлмоқда. Шунга кўра, гельминт турлари хилма-хиллиги, биологияси, экологияси ва тарқалишини аниқлаш, қарши курашиш ва олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардир.

Downloads

Published

2024-05-31
Loading...