БОЛАЛАР СОҒЛИҒИНИ АСРАНГ
Abstract
Боланинг овқат ҳазм қилиш системаси унинг марказий нерв системаси ҳолатига, бутун организмнинг ўсиши ва ривожланишига боғлиқ бўлган қатор хусусиятларга эга. Овқат ҳазми оғиз бўшлиғидаёқ бошланиб, бу ерда овқат майдаланади ва сўлак билан аралашади. Сўлак таъсирида овқатдаги крахмалнинг кўп қисми эрийди ва кейинги парчаланишга тайёр бўлади. Овқат оғиз бўшлиғидан қизилўнгач орқали меъдага тушади. Ёш болаларда меъдага кириш йўли тўла беркилмайди ва нозик бўлади.
Downloads
Published
2024-05-31