ТЕМИР ЙЎЛЛАР ЛОЙИҲАЛАШДА МУҲАНДИСЛИК – ГЕОЛОГИК ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Keywords:
Муҳандислик, геологик қидирув ишлари, муҳандислик, геологик қидирув ишлари мажмуаси, муҳандислик геологик қидирув ишларининг вазифаси, қурилиш лойиҳасиAbstract
Темир йўлларни лойиҳалашда ҳар бир районнинг табиий хусусиятларини ҳисобга олиш лозимдир. Муҳандислик - геологик қидирув ишлари қурилиш майдонини муҳандислик - геологик нуқтаи - назардан асослаш учун олиб борилади. Фақатгина муҳандислик - геологик шароитларни пухта ҳисобга олишгина, лойиҳаланаётган темир йўлнинг жойланиши, унинг ўлчамлари, ер полотноси конструкциялари ва бошқа элементларини, қурилаётган темир йўл иншоотларига турли геодинамик жараёнларнинг салбий таъсирини, қурилиш муддати ва харажатларни ошиб кетишини баҳолаш ва исботлашга имкон беради. Қурилиш участкаларида муҳандислик - қидирув ишларини олиб бориш учун даставвал лойиҳа тузиш лозим. Лойиҳа дастурида муҳандислик - геологик қидирув ишларида кўзда тутилаётган асосий мақсад геологик, геоморфологик, гидрогеологик шароитларни, табиий геологик, муҳандислик-геологик жараёнларни, тоғ жинсларини хоссаларини ўрганишдан иборат.